Олимлар коронавирусни йўқ қилишга қодир ҳаво фильтрини яратди

Олимлар коронавирусни йўқ қилишга қодир ҳаво фильтрини яратди

Хьюстон университети олимлари коронавирусни тутиб қолиб, уни бир зумда ўлдиришга қодир ҳаво фильтрини яратди. Мазкур ихтирода 200 даражагача қизийдиган никель кўпигидан фойдаланилган, деб ёзади «Медикфорум».

Таъкидланишича, Галвестон миллий лабораториясида ўтказилган тестлар натижасида сотувда бўлган никель кўпиги орқали ўтган янги турдаги COVID-19 коронавирусининг 99,8 фоизи ҳалок бўлган. Шунингдек, фильтр Сибир куйдиргисининг 99,9 фоизини йўқ қила олган.

«Мазкур фильтр коронавирус тарқалишини тўхтатиш йўлида аэропортлар ва самолётларда, бинолар ичидаги офисларда, мактаблар ва саёҳат кемаларида фойда бериши мумкин», — дейди тиббиёт фанлари доктори Чжифенг Рен.

Шунингдек, олимлар стол устига ўрнатилиб, офисдаги ходимлар учун ҳавони тозалаб беришга қодир моделни ҳам тадқим этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!