Олимлар коронавирусга қарши самарасиз бўлган дориларни маълум қилишди

Олимлар коронавирусга қарши самарасиз бўлган дориларни маълум қилишди

Олимлар ОИВ терапияси учун ишлатиладиган ҳамда CОVID-19 бўлган беморларга тавсия этилган лопинавир ва ритонавир препаратлари самарасиз деб ҳисоблашмоқда.

Тегишли баёнот Британиянинг “RECOVERY” клиник тадқиқотлари раҳбарлари томонидан берилди.

Маълумотларга кўра, 2020 йил март ойида мутахассислар инфекцияни даволашнинг бир қатор потенциал усулларини синаб кўришни бошлашган. Тадқиқот эса Буюк Британиядаги 176 касалхонанинг 17,600 беморини ўз ичига олган.

Олиб борилган клиник тадқиқотлар шуни кўрсатганки, лопинавир-ритонавирнинг комбинацияси коронавирусли беморларни даволашда ижобий натижа бермаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!