Олимлар коронавирус сабабли умр кўриш давомийлиги кескин пасайганлигини аниқлади

Олимлар коронавирус сабабли умр кўриш давомийлиги кескин пасайганлигини аниқлади

Иккинчи жаҳон уруши якунига етганидан сўнг, коронавирус пандемияси энг ривожланган мамлакатларда умр кўришнинг ўртача ёши қисқаришига олиб келди. Британиянинг Оксфорд Университети олимлари бундай хулосага келди, улар 29та давлатда тадқиқот олиб борди.

Бу ҳақда РИА Новости Оксфорд олимларининг Халқаро эпидемиология журналида чоп этилган тадқиқотига асосланиб хабар қилди.
Университет тадқиқотчилари маълум қилишича, COVID-19 кўпроқ кекса ёшли инсонлар ўлимига сабабчи бўлган.
"2020 йилдаги инсон йўқотишлар кўлами ғарбий Европанинг қатор (Испания, Буюк Британия, Италия, Белгия, Франция, Нидерландия) давлатларида иккинчи жаҳон уруши ўз якунини топгандан бери кузатилмаган”, - деб белгилашган мақола муаллифлари.
Олимлар гуруҳи, шунингдек, АҚШда эркаклар орасида умр узунлиги – 2,2 йилга, Литвада эса – 1,7 йилга қисқарганини эътироф этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!