Олимлар кеч овқатланиш қандай касалликларга олиб келиши мумкинлигини айтишди

Олимлар кеч овқатланиш қандай касалликларга олиб келиши мумкинлигини айтишди

Кечки овқатланиш инсон биологик ритмларини бузилиши оқибатида юрак-қон томир касалликлари ва диабетни келтириб чиқариши мумкин. Бундай хулосага Америка кордиологик уюшмасининг олимлар гуруҳи келишди. Бу борада тадқиқот натижалари LiveScience порталида берилган.

Мутахассислар диабет, семизлик, гипертония ва овқат истеъмол қилиш вақтлари билан боғлиқликни ўрганиб чиқишга қарор қилишди.

Эксперимент натижалари 12,7 мингдан ортиқ 18-76 ёшдаги латиноамерикаликлар тиббий тадқиқот маълумотларга асосланади. Шифокорлар икки кун давомида инсон соғлиги ва таом ейиш вақтига доир маълумотларини солиштиришди.

Тадқиқотчилар 18-00 дан кейин овқат истеъмол қилганларда қон таркибида шакар ва инсулин таркиби юқори даражада бўлиши ва юқори босим бўлишини аниқлашди. 18-00 гача истеъмол қиладиган инсонларда бу кўрсаткич нисбатан кам бўлади.

Кечки овқатланишни хуш кўрадиганларнинг 19 фоизи преддиабет ривожланиши ва 23 фоиз гипертония касаллиги ривожланиши эҳтимоли кўпроқ.

Тадқиқот етакчи муаллифи Нур Макаремнинг сўзларига кўра, бу ҳолат нотўғри ҳаёт кечириши оқибатида инсон биологик ритмларини бузилиши, бу ўз навбатида инсон модда алмашинуви ва сурункали касалликлар хавфини оширади.

Эслатиб ўтамиз аввалроқ экспертлар кеч пайт овқатланиш, айниқса уйқудан олдин суранкали касалликларни ривожланиши, семизлик ва саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлигини маълум қилишганди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!