Олимлар ит ва мушукларда коронавирусга қарши антитаначаларни топишди

Олимлар ит ва мушукларда коронавирусга қарши антитаначаларни топишди

Италиялик олимлар ит ва мушукларда коронавирусга қарши антитаначаларни топишди, деб хабар беради «bioRxiv».

Маълумотларга кўра, тадқиқотчилар 915 ит ва 505 мушукдан намуналар олишган. Коронавирусга қарши антитаначалар 3,35% итларда ва 3,95% мушукларда топилган. Қайд этилишича, антитаначаларнинг кўп қисми эгалари коронавирусга чалинган уй ҳайвонларида аниқланган.

"Бу уй ҳайвонларининг вирусларни юқтириб олишлари ноодатий ҳолат эмаслигини англатади", дейилади тадқиқотда.

Олимларнинг фикрига кўра, уй ҳайвонлари коронавирусни организмларида олиб юришлари мумкин, аммо қисқа вақт ичида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!