Олимлар иқлим ўзгариши чигирткалар ҳаддан ортиқ кўпайишига сабаб бўлаётганини таъкидламоқда

Олимлар иқлим ўзгариши чигирткалар ҳаддан ортиқ кўпайишига сабаб бўлаётганини таъкидламоқда

Буюк Британияда тадқиқотчилар иқлим ўзгаришларининг оқибатларини ҳақидаги хулосаларни эълон қилди.
Мамлакатда 1970 йилдан буён илк марта чигирткалар ҳаддан ортиқ кўпайиб кетгани глобал исиш жараёни билан боғлиқ экани таъкидланмоқда.

Британиядаги мазкур йўналишда фаолият юритаётган жамият шундай хулосага келди, дейилади “The Guardian” хабарида.

Олимларнинг фикрича, бир ҳудуддан бошқасига муттасил тарзда кўчиб юрувчи чигирткалар миқдори 40 фоизга кўпайган. Иқлим ўзгаришлари туфайли ҳашаротлар эндиликда ўзларига қулай муҳит ахтариб, мамлакат шимолига томон ҳаракатланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!