Олимлар “Facebook”ни аёллар саломатлиги учун хавфли деб топишди

Олимлар “Facebook”ни аёллар саломатлиги учун хавфли деб топишди

Америкалик олимлар 11 минг нафар икки жинс вакиллари ўртасида тадқиқот олиб боришди ва якунда “Facebook” ижтимоий тармоғини аёллар саломатлиги учун зарарли деб ҳисоблашди.

Гап шундаки, аёллар ўз кўринишини ўзга аёллар билан таққослашади. Агар таққослаш салбий томонга ўзгарса, унда аёллар қаттиқ стресс олишади. “Facebook” ижтимоий тармоғидан фойдаланувчи аёллар эса ўзларининг фақатгина энг яхши суратларини жойлаштиришади.

Кучли жинс вакилларига эса бу таъсир этмаслиги аён бўлди.

Тадқиқот иштирокчилари икки гуруҳга бўлинишди. Биринчи гуруҳ ижтимоий тармоқдан фойдаланишни давом эттирди, иккинчи гуруҳ эса ундан фойдаланмай қўйди.

Орадан бир ҳафта ўтгач, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни рад этганларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси сезиларли юқорилади. Улардан 88 фоизи ўзларини жуда бахтли ҳис қилишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!