Олимлар Ерга яқинлашиб келаётган астероид хавфидан огоҳлантирди

Олимлар Ерга яқинлашиб келаётган астероид хавфидан огоҳлантирди

Апофис астероиди 2068 йилда Ерга қулаши мумкин, 2029 йилда эса Ернинг табиий йўлдоши Ойдан 10 баробар яқинроқ масофада плангетамизга яқин келиши кутилмоқда. Бу тўғрида Россиянинг Петербург давлат университети олимлари маълум қилди.

Бу астероиднинг ўзига хослиги шундаки, аниқ белгиланган вақт ўлчови билан 2029 йилнинг 13 апрелида сайёрамизга 38 минг километр масофагача яқинлашади (Ой Ер сайёрасидан 384минг километр узоқликда коинот бўйлаб сайр қилади). Бу яқинлашиш кутилиши мумкин бўлган фалокат траекторияси ниҳоятда қисқа эканини билдиради. 2051 йилга қадар астероиднинг Ер юзасига доимий яқинлашиши кутилмоқда. Апофиснинг Ер юзасига келиб урилиш муддати 2068 йил деб тахмин қилинмоқда , - дейилади январ сўнгида махсус конференцияда ўқилиши кутидаётган маъруза матнида.

Ернинг Апофис билан 2068 йилда содир бўлиши кутилаётган тўқнашуви эҳтимолини НАСА олимлари ҳам маълум қилган эди.

2004 йилда мазкур астероид тадқиқ этилиб, унинг ўлчами 325 метр экани айтилган эди. Мазкур астероид билантўқнашув эҳтимоли ҳисоб-китобларга кўра, 2,7 фоизни ташкил этган. Астероидга қадимий эгипед зулм ва бузғунчилик худоси Апофис номи берилгани ҳам бежизга эмас. Астероиднинг 2029 йилда Ер юзига қулаши тахмин қилинган эди. Кейинроқ олимлар ушбу хавфни рад этиб, 2029 йилнинг 13 апрелида Ер марказидан 37,6 километр узоқлакда Апорфис сайр этиши аниқланди.

ria.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!