Олимлар CОVID-19 билан боғлиқ ғалати фарқни пайқашди

Олимлар CОVID-19 билан боғлиқ ғалати фарқни пайқашди

Лондоннинг Қиролича Мария университети ва “Barts Health NHS Trust”  фонди мутахассислари тадқиқот натижасида турли ирқ вакиллари орасида коронавирусдан ўлим кўрсаткичи турлича бўлишини аниқлашди.

Экспериментда 2020 йил 1 январдан 13 майгача касалхонага ётқизилган 16 ёшдан ошган 1,7 мингдан ортиқ одамнинг таҳлиллари ўрганилган. Шулардан 538 киши ёки 31% фоизи осиёликлар, яна 340 киши ёки 20 фоизи қора танлилар, 707 киши (40%) эса оқ танлилар бўлишган. Умуман олганда, 30-кунга келиб 500 дан ортиқ бемор вафот этган.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, оқ танли беморларга нисбатан реанимация бўлимига осиёликлар 1,54 марта, қора танли беморлар эса 1,8 баравар кўпроқ тушишган. Ўртача ҳисобда осиёлик ва қора танли беморларда шамоллатиш ва интенсив терапия бўлимларига ётқизилиш кўрсаткичи оқ танли касалларга қараганда 50-80% кўпроқ хавф мавжуд бўлган.

Бундан ташқари, осиёлик беморларнинг ўлим даражаси қора ва оқ танли одамларга қараганда 1,3 ва 1,49 га юқории натижани кўрсатган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!