Олимлар: аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин

Олимлар: аёлларнинг хиёнатга мойиллигини бармоқ узунлигига қараб аниқлаш мумкин
Оксфорд университети мутахассислари тадқиқот ўтказиб, чап қўлининг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлган аёллар ўз жуфтига хиёнат қилишга мойил бўлишларини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Biology Letters нашрида келтирилган.

Натижаларга кўра, хиёнат қилишга мойил бўлган хонимларнинг кўрсатгич бармоғи номсиз бармоғидан узунроқ бўлади. Бироқ эркакларда шунга ўхшаш боғликлик кузатилмаган.

Олимлар аниқлашича, бармоқлар узунлиги ўзаро муносабати аёллар жинсий гормони эстрогенлар даражасини акс эттирган.

Тадқиқотда жами 474 нафар киши иштирок этган. Улардан анкета тўлдиришни сўрашган. Анатомик кўрсатгичлари ўлчаниб, таҳлиллар олинган.
 
Manba: sputniknews-uz.com

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!