Олим учун жумбоқ: мияси йўқ, лекин ўйладиган ва деярли ўлмайдиган мавжудот

Олим учун жумбоқ: мияси йўқ, лекин ўйладиган ва деярли ўлмайдиган мавжудот

Париж ҳайвонот боғида олимлар учун жумбоқ бўлиб қолаётган мавжудот намойиш этилди. Сариқ тусли бу жонзот кўринишидан пўпанак замбуриғига ўхшаб кетади.

Олимлар унга Блоб – Томчи деб ном беришди. Томчининг оғзи ва ошқозони, кўзи йўқ, лекин емиш топиб ея олади ва еганини ҳамз қилади. Бир ҳужайрали бу мавжудотнинг оёқлари ёки қанотлари ҳам йўқ, лекин соатига 4 сантиметр тезликда ҳаракатлана олади.

Тадқиқотчилар Томчининг 720 та жинсий аъзоси борлигини аниқлашди. Унинг мияси бўлмаса-да, ўйлашга ва маълумотларни турдошларига узатишга қодир. Агар уни ўртасидан бўлинса, икки дақиқадаёқ ўзини тиклаб олади.

Бу мавжудот Европа ўрмонларида учрайди. У деярли ўлмайди, фақатгина қурғоқчиликда ва қуёш нури тўғридан-тўғри тушганида нобуд бўлиши мумкин. Одатда хавфни сезиши билан уйқуга кетади.

Бу организм ўсимликми, ҳайвонми ёки замбуруғми? Олимлар мазкур саволнинг жавобини ҳозирча топа олишгани йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!