“Олигархларнинг маъшуқаларини санъат оламига олиб кирмайман!”

“Олигархларнинг маъшуқаларини санъат оламига олиб кирмайман!”

Россиялик продюсер Иозеф Пригожин нега кўп йиллар олдин Элена Ваенга, репер Гуф, Стас Михайлов ва бошқа юлдузлар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганини маълум қилди.

Бундан ташқари, шоумен олигархларнинг "қўшиқ айтадиган" маъшуқалари билан ишлаш жараёнини ҳам эслади.

Бу ҳақда Россия интернет сайтлари хабар бермоқда.

Ҳозирда фақатгина ўз рафиқаси хонанда Валерияга продюсерлик қилаётган Иозеф Пригожиннинг айтишига қараганда, у саҳнага олигархларнинг “қўшиқ айта оламан”, дейдиган маъшуқаларини чиқаришни ёқтирмайди. Ваҳоланки, бундан “санъатсеварларнинг” ҳаммаси ҳам потентсиалга, қобилиятга эга бўлишмайди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!