Оксана Чусовитина ўз мактабини рўйхатдан ўтказди

Оксана Чусовитина ўз мактабини рўйхатдан ўтказди

Олимпиада чемпионини оддий давлат идорасида ҳар куни ҳам кўрмайсиз.

Aммо Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Давлат хизматлари марказида айнан шундай бўлди, Оксана Чусовитина ҳам бошқа тадбиркорлар каби ўз бизнесини рўйхатдан ўтказиш учун келди.

Давлат хизматлари агентлигининг маълум қилишича, у спорт таълим фаолияти билан шуғулланадиган “Chusa sport team” масъулияти чекланган жамиятига ҳужжатлар расмийлаштирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!