Оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш керак — Мирзиёева

Оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш керак — Мирзиёева

Президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири Саида Мирзиёева оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгилашни таклиф қилди.

"Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Қисқача ўз фикримни билдираман.

Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз.
Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам.

Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади", деб ёзади у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!