Оҳангаронда ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган автоуловда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди

Оҳангаронда ЙПХ инспектори томонидан тўхтатилган автоуловда кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди

Жорий йилнинг 10 август тунги соат 02:00 ларда тунги хизматга жалб қилинган ЙПХ катта инспектори С.Ж.Гултоев, томонидан Охангарон шаҳар, 4-кичик ноҳия ҳудудида 1986 йилда туғилган Оҳангарон шаҳрида яшовчи Д.Ф бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли транспорт воситаси текшириш мақсадида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, ушбу транспорт воситасидан 4 дона “Тропикамид” ва 84 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Шундан сўнг, холислар иштирокида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ашёвий далиллар ва фуқаро Оҳангарон шаҳар ИИБга топширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!