Оҳангаронда томорқасини “Наша” плантациясига айлантирган эркак ушланди

Оҳангаронда томорқасини “Наша” плантациясига айлантирган эркак ушланди

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан “Қора-дори 2021” тезкор тадбирини ўтказиш давомида Оҳангарон тумани Янгибозор кўчасида яшовчи 38 ёшли Б.Ж.нинг хонадони холислар иштирокида текширилганда, томорқанинг 200 м2 очиқ майдонида яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар зич ҳолатда экилганлиги, томорқада жойлашган маккажўхори экинлари орасида эса 59 туп яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик туплари ва елим идишда 8 туп яшил рангли ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик туплари парваришлаб келинаётганлиги, ҳовлида хам 1 туп қуруқ ҳолдаги ўткир ҳидли гиёҳванд ўсимлигига ўхшаш ўсимлик сақланаётганлиги аниқланган бўлиб мазкур ўсимликлар ўрнатилган тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Суд-кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, тадбир давомида Б.Ж.нинг хонадонидан олинган жами 803 туп ва 171 грамм миқдордаги ҳўл ҳолдаги ўсимлик туплари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу ўсимлик моддалари “каннабис” гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказишга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    F.K.B.__ (M.M.S.I.)
    Узига дориликка экандур