Оҳангарон туманида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Оҳангарон туманида ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оҳангарон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Оҳангарон Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйи”да тиббиёт оғаси вазифасида ишловчи Ж.Р. фуқаро Ш.ни 2 000 АҚШ доллари эвазига ушбу интернетга ҳамшира вазифасига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!