Огоҳ бўлинг, орамизда шайтонлар бор!

A A A
Огоҳ бўлинг, орамизда шайтонлар бор!

Абдуллоҳ ибн Умар разийаллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар:

«يُوشَكُ أَنْ تَظْهَرَ فِيكُمْ شَيَاطِينُ،كَانَ سُلَيْمَانُ بْنُ دَاوُدَ أَوْثَقَهَا فِي الْبَحْرِ،يُصَلُّونَ مَعَكُمْ فِي مَسَاجِدِكُمْ وَ يَقْرَؤُونَ مَعَكُمُ الْقُرْآنَ وَ يُجَادِلُونَكُمْ فِي الدِّينِ،وَ إِنَّهُمْ لَشَيَاطِينُ فِي صُورَةِ الْإنْسَانِ».

“Сизларнинг орангиздан тез аро шайтонлар чиқиши мумкин. Уларни Сулаймон алайҳиссалом денгизда боғлаб қўйган эди. Ўша шайтонлар сизлар билан бирга масжидларингизда намоз ўқийди, сизлар билан бирга Қуръон қироат қилади. Дин борасида сизлар билан талашиб-тортишади. Улар одам суратидаги шайтонлардир!”

Имом Табароний раҳимаҳуллоҳ ривоят қилган мазкур ҳадисни Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ ўзининг саҳиҳ ҳадислар тўпламида саҳобанинг ўз тилидан ҳам ривоят қилган (1/7).

Бу ерда одам суратидаги шайтонлар билан Сулаймон алайҳиссалом денгизда боғлаб қўйган шайтонлар орасидаги боғлиқликни бундай тушуниш керак: Парвардигор жин-шайтонларга одамларнинг ичига киришга, одамзотнинг қон томирларида юришга изн берган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳақида хабар бериб:

إِنَّ الشَّيْطَانَ يَجْرِي مِنْ الْإِنْسَانِ مَجْرَى الدَّمِ – “Албатта, шайтон инсоннинг қон юрадиган жойларида юради”, деганлар (Бухорий, 3/2038). Сулаймон алайҳиссаломдан сўнг ўша жин-шайтонлар бўшалиб, одамлар орасига тарқалиб кетган.

Хуллас, ёмон инсонларнинг ичига жин-шайтонлар ўрнашиб олиб, уларга одамларни адаштириш борасида ҳар хил васвасалар қилади. Натижада, одам суратидаги шайтонлар масжидларда одамлар кўзига тақводор кўриниб, билимли инсон бўлиб кўриниб, адаштириш билан шуғулланадилар. Бундайлар ҳозир Facebookда ва умуман интернетда кўпайиб кетган.

Одам суратидаги шайтонлар мусулмонлар билан бирга намоз ўқийдилар, ҳатто имом бўлиб уларга намоз ўқиб берадилар. Ўзларини жуда ихлосли намозхон қилиб кўрсатадилар. Намоз ўқимаганларни, чала намоз ўқувчиларни ёмонлагани-ёмонлаган, ҳатто намоз ўқимаган мусулмонларни кофир дейишдан ҳам қайтмайди.

Намозни чиройли ўқиганларнинг, намозхон бўлиб танилганларнинг ҳаммаси ҳам тўғри инсонлар бўлавермайди!

Одам суратидаги шайтонлар Қуръон ўқиб берадилар, ҳатто ундайларнинг қироатига ҳамма маҳлиё бўлиб қолади. Қуръонни чиройли ўқиганларнинг, қори бўлиб танилганларнинг ҳаммаси ҳам тўғри инсонлар бўлавермайди!

Гўё динни ва шариатни ҳимоя қилаётгандек талашиб-тортишадилар. Одамларни чалғитиш, ҳақ йўлдан оздириш мақсадида ихтилофли масалаларни излаб топадилар, ўртага ташлайдилар, фитнали масалаларга одамларни жалб қиладилар. Талашиб-тортишган, оят ва ҳадисдан далил келтирган, тортишувларда ғолиб бўлганларнинг барчаси ҳам тўғри инсонлар бўлавермайди!

Соқол қўйиб, уни узайтириб юрганларнинг ҳаммаси ҳам тақводор эмас!

Ҳижобга ўралиб олганларнинг ҳаммаси ҳам иффатли эмас!

Илм ўқиб, илмдан гапирувчиларнинг ҳаммаси ҳам уламо эмас!

Одамлар кўзида кўп ва хўп намоз ўқувчиларнинг ҳаммаси ҳам обид эмас!

Қуръонни чиройли ўқиб, ундан далилларни шариллатиб келтирувчиларнинг ҳаммаси ҳам Қуръон ходими эмас!

Интернетда, Yotubeютебда фатво берувчиларнинг, телеграмм тармоғида канал очиб ҳар дақиқада мақола ташловчиларнинг барчасини ҳам шариат ходимлари деб бўлмайди, балки уларнинг аксари адаштирувчи шайтонлардир.

Дин борасида талашиб-тортишадиганларнинг баъзиси, аслида, динсиз ва худосиз бўлиши ҳам мумкин. Диндан хато излайдиган, уни “эскилик сарқити” дейдиган, “бугунги замонга тўғри келмайди” ёки “баъзисини оламиз, баъзисини тарк этамиз” деювчи ҳам бўлиши мумкин.

Аслида, жуда кўп талашиб-тортишадиганларнинг ичига жин-шайтонлар ўрнашиб олган бўлади. Буни ўзлари ҳам билмасликлари мумкин. Шунинг учун, ҳақни айтсангиз ҳам қабул қилмай тураверадилар.

Зотан, инсонда ақл бўлса, у ҳаққа юриши керак эди. Илм эса ақлдан ўтиб кетмаслиги керак. Далилларга ёпишиб, мантиқни инкор қилиш, баъзида хатоликка олиб келади.

Ота-боболардан келаётган минг йиллик анъаналарни инкор қилиб, ўзи билган далилларни келтиравериш, баъзида фитна қобиғига ўранган бўлади.

Аксинча, ҳақ далилларни инкор қилиб, яқинда ўтган ота-боболари этагига ёпишиш таассуб гирдобига гирифторлик ҳисобланади.

Ўрта йўлда собит туриб, ҳаққа эргашмаяптими, демак у одам суратидаги шайтон бўлади.

Зотан, динда қаттиқ олиш, ғулувга кетиб, чуқур кетиш ҳам шайтоннинг васвасасидандир, адаштирувчи йўлдир.

Динда қаттиқ ва чуқур кетиш инсонни ҳақ йўлдан чалғитади, уни манман қилиб қўяди, ўзгаларни менсимасликка олиб келади, ўзини жаннати, бошқаларни эса дўзахий деб ўйлаб қолишга олиб келади.

Динда қаттиқ ва чуқур кетиш натижасида ҳаммани адашган, дейишга сабаб бўлади, одамлар орасида фитна, ғавғо, шубҳа ва гумонлар тарқатишга сабаб бўлади.

Одам суратидаги шайтонларни билишнинг йўли, яхши ва ёмонни ажратишнинг усули кўпчилик томонда бўлиш, кўпчилик қилган ишни қилиш, кўпчилик юрган йўлда юрмоқдир.

Шунинг учун ҳам, Муҳаммад ибн Сирин раҳимаҳуллоҳ каби олимлар ҳамма вақт: فَانْظُرُوا عَمَّنْ تَأْخُذُونَ دِينَكُمْ – “Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг (эътибор беринг)!” деганлар.

Одам суратидаги шайтонларни билиш, яхши ва ёмонни ажратиш учун ҳам Аллоҳнинг тавфиқи бўлиши шарт, шунинг учун ҳамиша тавфиқ сўраш керак.

Аллоҳ одам суратидаги шайтонлар ёмонлигидан паноҳ берсин! Бизларни адаштирмасин, уларнинг васвасаларига алданиб қолишдан Ўзи сақласин!

Муаллиф: Ҳамидуллоҳ Беруний.

Manba: tarjumon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

“UzAuto Motors” янги тўлов шартларини эълон қилди

“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.

Наманганлик отахон рекорд жаримани «ишлаб олди»

Наманган вилоятида «Gentra» русумли автотранспорт воситасида 82 маротаба йўл ҳаракатлари қоидаларини бузган отахоннинг машинаси хатланди.

Сенатор блогер Чеченкага чора кўришни сўради

Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида 14 июль куни ИИВга расмий сўров юборилди.

Айрим мактабларда қизларга юбка кийиш тақиқланди. Ота-оналар норози!

Таълим вазирлиги ота-оналарнинг шикоятларига жавоб берди.

Саида Мирзиёевага кенг ваколатлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони эълон қилинди.

Россия футболидагилар ўзбек футболининг юксалишини ҳазм қила олишмаяпти

Владимир Пономарёв Аббосбек Файзуллаевнинг Туркияда муваффақият қозонишига шубҳа қилмоқда.

Яқин ойларда Украина янги президентга эга бўлади

Зеленский ўз лавозимидан "зўрлик билан" четлаштирилиши мумкинлигини айтди

Пашинян: Арманистон Қорабоғ Озарбойжонники дея тан олишда кеч қолди

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ масаласида ўзининг сиёсий қарорини кеч қабул қилганини тан олди. Унинг таъкидлашича, мазкур қадамда кечикканлик минтақавий зиддиятларни чуқурлаштирди.

Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаяпти?

Мерц Европа нега Россияга қўллаётган санкцияларни Исроилга ҳам жорий этмаётганини тушунтирди.

TNT Sports "Олтин тўп"га даъвогарлар рейтингини тақдим этди: Дембеле кучли учликдан чиқиб кетди

Машҳур TNT Sports портали июль ойи ўрталарида 2025 йилги "Олтин тўп" учун асосий даъвогарларнинг янги рейтингини эълон қилди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Машҳур блогер Абдурозиқ Дубай аэропортида ҳибсга олинди

Расмий идоралар ҳозирча бу ҳодисага изоҳ бермаган ва иш тафсилотларини ошкор қилмаган.

Исроил 25 давлатга қарши чиқди

Бу ҳақда Исроил ТИВ хабарида айтилган.

Рафинья футболчилик фаолиятини якунлади

Бу ҳақда футболчи Sportv канали эфирида маълум қилди.

Россия Европа Иттифоқининг янги санкциялар пакетига жавоб қайтарди

Россияга қарши душманона ҳаракатлар Россия Федерацияси сиёсатига ҳеч қандай тарзда таъсир ўтказишга қодир эмас

Юраги уриб турган бемор ўлганга чиқарилди ва унинг ички аъзоларидан фойдаланишди

Органларни харид қилиш ташкилотлари шифокорларни беморларга ўлимни тезлаштирадиган дориларни юборишга ундамоқда.

Бугунги ғайритабиий иссиқлик сабабли давлат муассасалари ёпилди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар бермоқда.

Исроил Россияни Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришдан тийилишга чақирди

Исроил молия вазири Элькин Россиядан Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бермасликни сўради.

Россия радикал каналларга обуна бўлган хорижлик фуқароларини мамлакатга киритмаяпти

Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.

Эрондаги жазирама сув ва электр танқислигига олиб келди

Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.

Исроил мудофаа кучлари сўнгги 24 соат ичида Ғазода ҲАМАСга тегишли ўнлаб манзилларни йўқ қилди

Бу ҳақда “Report” нашри IDF матбуот хизматига таяниб хабар қилди.

Эрдўған: Ғазодаги геноцидга сукут қилиш – жиноятга шерикликдир

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.

Трамп: Обама ва демократлар Россиянинг 2016 йилги сайловларга аралашуви ҳақидаги ишни сохталаштирган

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.

Ўзбекистонда ёзги электр истеъмоли қишки кўрсаткичдан ҳам ошиб кетди

2025 йил 16–21 июль кунлари давомида кузатилган жазирама иссиқ сабабли мамлакатимиз энергетика тизимида янги тарихий рекорд қайд этилди.

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Техасдаги тошқиндан сўнг йўқолганларнинг аксарияти топилди

Бу ҳақда CNN телеканали маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Суриянинг Ас-Сувейда вилоятидаги тўқнашувларда 426 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Сурия Инсон ҳуқуқлари тармоғи (SNHR) ўз ҳисоботида маълум қилди.

Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва кам овқатланишдан 18 киши вафот этди

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.

Зеленский: Россиянинг оммавий ҳужуми натижасида Украинада 2 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди

Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.

Эс-Сувейдада друзлар томонидан мажбуран кўчирилган бедуин оилалари эвакуация қилинди

Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.

Исроил аскарлари Ғазода оқ байроқ кўтарган тинч фуқароларга ўқ узганини тан олди

Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.

Исроил стратегияси: Мамлакатнинг сиёсий устунликка эга бўлиш учун амалга ошираётган «ўйинлари»

16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.

Машинасига 200 килодан зиёд наркотик ортган дипломат қўлга тушди — Болгария

Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.

Навоийда водород сульфид меъёрдан 16,8, аммиак 1,4 баробар ошгани маълум бўлди

Бунга «Навоийазот» корхонаси чиқиндилари сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Корхона эса ҳодиса уларга алоқадор эмаслигини билдирган.

"Путин, навбатинг келди..."

Сиз бутун дунё ҳисобига арзон Россия нефтини сотиб оляпсиз, ва Президент Трамп бу ўйиндан чарчади.

Хитойдаги хусусий боғчада болалар қўрғошиндан заҳарланди

Иш бўйича олти киши, жумладан инвестор, директор ва ошпазлар ҳибсга олинган.

Гонконгда кучли тайфун авж олмоқда

Шамолнинг тезлиги соатига 160 км/соатга етмоқда.