Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди

Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди

Кеча, 20 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари, муфтий Усмонхон Алимов буйруғи асосида Тошкент шаҳрида жойлашган “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз вазифасидан озод этилди.

"7news.uz"нинг ёзишича, унинг ўрнига Тошкент шаҳри, Чилонзор туман бош имом хатиби Абдукаримов Хусниддин Тожиддинович “Шайх Зайниддин” масжиди имом хатиби лавозимига тайинланган.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг нима сабабдан лавозимидан озод этилгани ҳақидаги маълумотга аниқлик киритилмаган.

Одилхон қори Юнусхон ўғли ўз фаолиятини 1998 – 1999 йилларда Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги “Ҳазрати Умар” жомеъ масжидида имом – хатиб вазифасидан бошлаган. 1999 – 2000 йилларда Шайхонтоҳур туманидаги “Шайх Зайниддин” жомеъ масжидида имом ноиби вазифасида ишлаган. 2010 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом – хатиби ўринбосари. 2011 йилдан буён Шайхонтоҳур тумани бош имом хатиби ва “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом – хатиби бўлиб ишлаб келаётган эди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг “Озодалик имоннинг гўзал баҳоси”, “Масжид одоблари”, “Рўза тутиш одоблари”, “Ҳаж маносиклари”, “Исрофдан сақланайлик”, “Меҳр – оқибат жаннат гаровидир” номли рисолалари чоп этилган. Унинг энг машҳур китоблари “Кибрдан сақланайлик”, “Жаннат калити”, “Қўшничилик ҳақлари ва одоблари” ҳисобланади.

Ҳозирда унинг ташаббуси ва раҳбарлиги остида Muxlis.uz сайти фаолият юритиб келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!