Одил Аҳмедов: «Марадона – дунё футболининг ҳақиқий қироли сифатида қолади»

Одил Аҳмедов: «Марадона – дунё футболининг ҳақиқий қироли сифатида қолади»

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов бугун, 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган футбол афсонаси Диего Армандо Марадона хақида ўз фикрларини билдирди.

«Футбол афсонаси Марадонанинг вафот этгани ҳақида ўқиб, тўғриси шокка тушгандек бўлдим. Кутилмаган нохуш хабар бўлди.

Биласизми, ҳар қандай футболчи борки, Марадонадек буюк ўйинчи бўлишни орзу қилади. У жаҳон футболида катта ўрин тутган, улкан ютуқлари билан миллионлаб мухлислар кўнглидан жой олган эди. Ҳозирги машҳур ўйинчилар ҳам Марадонага ўхшашни истаган. У энди ҳаёт бўлмаса-да, миллионлаб мухлислар қалбида бир умрга жой олган футболчи бўлиб қолади.

Футбол тарихи ҳам унингдек ўйинчиларни доим эслаб қолишига шубҳам йўқ. Марадонанинг кўп йиллик мухлисларига ҳам ўз таъзиямни билдириб қоламан. Марадона майдондаги ўйини билан ёш футболчилар учун ўрнак сифатида қолади. Унинг тили, динидан қатъи назар, охирати обод бўлсин. У дунё футболининг ҳақиқий қироли сифатида қолади», - дейди Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Одил Аҳмедов Tribuna.uz сайти мухбирига.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!