Одесса вилоятига ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди

Одесса вилоятига ракета зарбаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 20 кишига етди

Украина Фавқулодда вазиятлар хизматининг янгиланган маълумотларига кўра, Одесса вилоятининг Сергеевка қишлоғига ракета ҳужуми оқибатида 20 киши ҳалок бўлган.

Давлат Фавқулодда вазиятлар хизмати хабарида айтилишича, 16 киши турар-жой биносида, яна тўрт киши, жумладан, бир бола дам олиш марказида ҳалок бўлган.

38 киши жароҳатлар билан шифохонада.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!