Одамларни вакцина олишга мажбурлай олмаймиз-Лукашенко

Одамларни вакцина олишга  мажбурлай олмаймиз-Лукашенко

Беларусь президенти Александр Лукашенко мажбурий эмлашга қарши эканини маълум қилди. Ба ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

“Яна бир марта такрорлайман: эмланиш керак. Мен ҳеч қачон вакцинага қарши бўлмаганман. Агар аксинча бўлганда, Путин билан “Спутник-V” борасида келишувга эришмаган бўлардим. Одамларга вакцина олишни тақиқлай олмаганим каби, сиз ҳам уларни эмлашга мажбурлай олмайсиз”, – деган Беларусь раҳбари.

9 октябрдан мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди. Барча касалхона ва поликлиникалар шай ҳолатга келтирилган. Беларусда мажбурий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш жорий этилган. Ҳозирда бутун республика бўйлаб ҳар куни икки минг кишида коронавирус аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!