Одамларни алдайдиган кредит чиқарган банклар 6 ойгача жазоланади

Одамларни алдайдиган кредит чиқарган банклар 6 ойгача жазоланади


Адлия вазирлиги рўйхатдан ўтказган Марказий банкнинг янги қарорига кўра, агар бирор банк истеъмолчини чалғитувчи кредит маҳсулотини таклиф қилса, унга нисбатан айрим молиявий операцияларни амалга оширишни 6 ойгача чеклаш ёки тақиқлаш чораси қўлланилади.

Шунингдек, қуйидаги қўшимча мажбуриятлар белгиланди:

🔸Банклар рекламада мажбуриятларни бажармаслик хавфли эканини огоҳлантириши шарт. Бу огоҳлантириш реклама майдони ёки вақтининг камида 10 фоизини эгаллаши лозим.

🔸Шартноманинг энг биринчи саҳифасида, матн бошланишидан олдин, варақнинг камида 30 фоизини эгаллайдиган катта огоҳлантириш матни жойлаштирилади.