Одам коронавирусга юққанман деб ўйласа, қандай йўл тутиши керак?

Одам коронавирусга юққанман деб ўйласа, қандай йўл тутиши керак?

АОКА ҳузуридаги штабда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилмоқда.

❓Одам кунлик эҳтиёж учун кўчага чиққанда (дўконга, дорихонага ва ҳ.к.) олдидан чиққан одамдан касалликни юқтириб олиш ва уйдагиларга юқтириб қўйиш мумкинлиги тўғрисида фикр (ваҳима, қўрқув) пайдо бўлса, уйга қайтиб келгач, ўзини қандай тутиши керак, кимга мурожаат қилиш керак?

❗️Карантин пайтида ҳам эҳтиёж туфайли дўконга ёки дорихонага чиқишга тўғри келса, қайтиб келгач болаларингиз билан кўришиш, эркалатиш ва гаплашишдан олдин қўлдингизни яхшилаб совун билан ювинг, оғзингизни ва бурнингизни сув билан бир неча маротаба чайинг, имкон бўлса антисептик воситалар билан қўлингизга ишлов беринг. Билингки, қўрқув, ваҳима ва ҳадик ҳам — касалланишдан сақлайдиган маънавий иммунитетлардан бири ҳисобланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!