Очиқлик сиёсатини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–786-сон, 03.08.2022 й.) Президент томонидан имзоланди.
✅ Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача (900 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача) жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
⏩ Мазкур ҳуқуқбузарликлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
❕ “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунда адвокатлар иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий иш юритилаётганда давлат ва нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан шартнома асосида ишонч билдирувчи шахс розилиги билан экспертиза ўтказилишини сўраш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланди.
☑️ Шунингдек, адвокат экспертиза хулосасини иш материалларига қўшиб қўйилишини ва суд томонидан ушбу хулоса ишдаги мавжуд далиллар билан биргаликда баҳоланишини талаб қилиши мумкин.
📝 Суд экспертлик фаолияти билан нодавлат ташкилотлар шуғулланишига рухсат берилганлиги муносабати билан Фуқаролик процессуал кодекси ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга нодавлат суд-экспертиза ташкилоти тушунчаси киритилди.