Оч йўлбарслар Тожикистондаги қишлоқларга ҳужумга ўтди

Оч йўлбарслар Тожикистондаги қишлоқларга ҳужумга ўтди

Қўшни Тожикистонда оч йўлбарслар маҳаллий аҳоли хонадонларига ҳужумга ўтди.
Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар бермоқда.

Нашр хабарига кўра, Тоғли-Бадах мухтор вилоятида оч йўлбарс маҳаллий аҳолига тегишли уй жониворларига ҳужум қилиб, уларни еб кетган.
Ҳодиса 20 октябр куни тонгга яқин Зонг қишлоғида юз берган.
Тожикистон ФВВ аҳолига йўлбарс ва айиқлардан сақланиш бўйича тавсияларида тоғда жониворларни якка боқмасликни маслаҳат берган.
Молларни боқиш фақат кундуз куни, чўпон ҳамроҳлигида амалга ошиши керак, ҳар бир молбоқар ўзи билан йиртқичлардан ҳимояловчи индивидуал ҳимоя воситаларини олиб юриши даркорлиги қўшимча қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!