ОЧ—2020. Жанубий Корея учинчи яримфиналчи

ОЧ—2020. Жанубий Корея учинчи яримфиналчи

Таиланддаги Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги Жанубий Корея – Иордания учрашуви якунланди.

Ўйиннинг 16-дақиқасида Чо Гу-Сунг корейсларни ҳисобда олдинга чиқарган бўлса, 75-дақиқада Яздон Ал-Наймат ҳисобни тенглаштирди.

Ўйиндаги ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланиши кутилаётган бир пайтда, учрашувнинг 90+4-дақиқасида Ли Донг Гёнг ўз голи билан Жанубий Корея олимпия жамоасига ярим финал йўлланмасини тақдим этди.

Ярим финалда Жанубий Корея жамоаси Австралияга қарши майдонга тушади. Яна бир яримфиналчи Саудия Арабистони эса БАА–Ўзбекистон жуфтлиги ғолибини кутмоқда.

Осиё чемпионати (U-23). 19 январь (якшанба)

Жанубий Корея – Иордания – 2:1

Голлар: Чо Гу-Сунг (16), Ли Донг Гёнг (90+4) – Яздон Ал-Наймат (75).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!