Обид Асомов хотирасига фестиваль ўтказиш таклиф қилинди (видео)

Обид Асомов хотирасига фестиваль ўтказиш таклиф қилинди (видео)

Марҳум Обид Асомовнинг ҳамкасби, Кривое зеркало телекўрсатувида бирга фаолият олиб борган россиялик комик, актёр ва телебошловчи Александр МорозовИнстаграмдаги шахсий саҳифаси орқали дўстини ёдга олди. У Обид Асомов ҳақида катта ўзбек юраги деб, унинг шарафига Ўзбекистонда фестиваль ташкил этиш таклифини билдирди. Бу ҳақда myday.uz хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, халқимиз ардоғидаги санъаткор, кулгу устаси Обид Асомов 14 декабрь куни ўткир юрак ҳуружи натижасида оламдан кўз юмган. У жорий йилнинг 22 октябрь куни 55 ёшни қаршилаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!