Обид Асомов ўрнига янги раҳбар тайинланди

Обид Асомов ўрнига янги раҳбар тайинланди

Ўзбеккино Миллий агентлиги тасарруфидаги Мультипликацион фильмлар студияси Давлат унитар корхонасига янги директор тайинланди

Ўзбеккино Миллий агентлиги тасарруфидаги Мультипликацион фильмлар студияси Давлат унитар корхонасига 2019 йил 21 январь куни Жўраев Отабек Алимович директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Отабек Жўраев Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган. 2009-2012 йиллари А.Ҳидоятов номли маданият уйи драма тўгараги раҳбари, 2013-2015 йилларда ZAO Djeneral Motors Pouertreyn Uzbekistan Логистика департаменти ички логистика бўлими ишчиси, 2015-2017 йиллари Ўзбектеатр ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Театрлар ижодий фаолиятини мувофиқлаштириш ва шакллантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2017 йилда Маданият вазирлиги Репертуар-таҳририят шўъбаси бош мутахассиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекфильм акциядорлик жамиятида Оммавий алоқалар менегери, 2018 йилдан ҳозирга вақтга қадар Ўзбекфильм Давлат унитар корхонаси Бош директори ёрдамчиси лавозимларида фаолият юритган.

Маълумот учун, Мультипликацион фильмлар студияси давлат унитар корхонаси директори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Обид Асомов эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!