Обид Асомов раҳбарлик қилган "Мультипликацион фильмлар студияси”га директор тайинланди

Обид Асомов раҳбарлик қилган "Мультипликацион фильмлар студияси”га директор тайинланди

Кеча ”Ўзбеккино” миллий агентлигида мультипликацион фильмларни ишлаб чиқаришда юзага келаётган муаммоларни ҳал қилишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.  Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда 2020 йилда 30 та, 2022 йилда эса давлат буюртмасига асосан ҳар йили 50 тадан мультипликацион фильм яратилиши кераклиги таъкидланди. Жамоатчилик томонидан “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУКда тайёрланган мультфильмларга нисбатан кескин эътирозлар борлиги айтилди. 

Йиғилишда Анимация студиялари ассоциацияси раҳбари, “FUTURIST” студияси асосчиси Саламов Бехзат Баходировични “Мультипликацион фильмлар студияси” ДУК директори лавозимига маъқулланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!