Обамеянг Габон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Обамеянг Габон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади

Пьер-Эмерик Обамеянг Габон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлади.

Габон футбол федерацияси «Барселона» ҳужумчисининг мактубини эълон қилди.

«Мамлакатим шарафини ҳимоя қилишдаги 13 йиллик ғурурдан сўнг миллий жамоада фаолиятимни якунлаётганимни эълон қиламан. Габон халқига ва нима бўлишидан қатъи назар мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтмоқчиман.

Omminsports'да дебют қилган куним ёки Нигериядан «Африканинг энг яхши футболчиси» соврини билан қайтганим каби жуда яхши хотиралар қолади. Ўша лаҳзаларни мухлислар билан баҳам кўриш ажойиб эди.

«Пантералар»ни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келаётган ва юртимизда футболни ривожлантириш йўлида меҳнат қилаётган Президентимиз, Жаноби Олийлари Али Бонго Ондимбага ташаккур айтаман. Шу йўлда бирга ишлаган барча мураббийлар, мураббийлар штаби аъзолари ва футболчиларга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Шунингдек, менга миллий жамоа либосини ҳимоя қилишда фахрланиш учун ирода берган отамга раҳмат айтаман», — деб ёзади Обамеянг.

32 ёшли форвард 2009 йилдан бошлаб Габон миллий жамоасида тўп тепди ва 72та ўйинда 30та гол урди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!