Об-ҳаво: бизни яна жазирама кутмоқда

Об-ҳаво: бизни яна жазирама кутмоқда

Бугун, 3 февраль куни Ўзбекистон ҳудудига Кавказ туманларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқими киришни бошлади. Кечаси Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, эрталаб Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларда ёмғир ёғиб ўтди.

«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, кун давомида ёғингарчилик зонаси аста-секин бутун республика ҳудудига тарқалади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республикада айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15—20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати ўтган дам олиш кунларига нисбатан 7—10 даражага пасайиб, 5—8 даража илиқни ташкил қилади, бу февраль ойининг боши учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2—4 даражага пастдир.

4 февраль кечаси ва эрталаб Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида кучсиз ёғингарчилик бўлади, республиканинг қолган жойларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиб, ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Эртага кундузи ҳаво 9—12 даражагача илийди.

Кейинчалик хорижий жанубдан жуда илиқ ва қуруқ ҳавонинг чиқиши кучаяди. Ҳарорат фони яна кўтарилади ва ҳафтанинг охирига бориб 17—20 даражага этади. Бундай ҳарорат меъёрдан 8—10 даражага юқори бўлиб, февраль боши учун хос эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!