ОАВ: Япония Фукусимадаги радиоактив сувларни океанга чиқаришга қарор қилди

ОАВ: Япония Фукусимадаги радиоактив сувларни океанга чиқаришга қарор қилди

Япония ҳукумати Фукусима АЭСнинг тозаланган радиоактив сувларини океанга чиқариб юборишга қарор қилди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда Фукусиманинг чиқинди сувлари махсус омборларда сақланмоқда, улар тозаланган, лекин таркибида аввалгидек радиоактив тритий мавжуд.

Tokyo Electric Power компаниясининг мутахассислари сувни насос билан тортиб, АЭС ҳудудида жойлашган махсус пўлат идишларга жойлаштирмоқда.

Ҳукумат комиссияси бу ишни ўтган йили амалга оширишни тавсия қилган эди, лекин мазкур қарор истеъмолчиларнинг ушбу ҳудуддаги денгиз маҳсулотларини рад этишидан хавотирга тушган балиқчилик саноати вакилларининг кўплаб эътирозларига сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, Япония бош вазири Ёсихидэ Суга Балиқчилик мажмуалари умумяпон ассоциацияси раҳбари Хироси Киси билан учрашган. У ҳукумат раҳбарига ҳали ҳам Токионинг режаларидан норози бўлган балиқчилик саноатининг позицияси тўғрисида гапирган.

Бу қарор 13 апрель куни бўлиб ўтадиган вазирликлар ва балиқчилик саноати бошқармасининг мажлисида расман эълон қилинади.

Маълумот учун, 2011 йилнинг март ойида содир бўлган цунами оқибатида Фукусима-1 АЭСнинг совутиш тизими ишдан чиққан эди. Натижада ҳавога ва сувга кўп миқдорда раиация тарқалган. Станциядан 20 километ рadiusдаги 140 минг аҳоли эвакуация қилинган.

Шунингдек, «Фукусима-1» атом электр станцияси ҳудудида жуда кўп миқдорда радиоактив моддаларга бой сув сизиб чиққани аниқланган.

Аввалроқ Япониянинг Фукусима префектурасидаги радиоактив қолдиқларни тозалаш ишларидан сўнг қолган тупроқ қатлами, дарахт шохлари, ўтлар ва бошқа чиқиндиларни қайта ишлаш харажатлари учун 440,1 миллиарддан 675,6 миллиард иена (тахминан, 4,2—6,4 миллиард доллар)гача маблағ талаб этилиши маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!