ОАВ: Uzbek Tigers жамоаси тарқатиб юборилди

ОАВ: Uzbek Tigers жамоаси тарқатиб юборилди

Бутунжаҳон бокс сериялари WSB мусобақаларида иштирок этиб келган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда GoSportга асосланиб Дарё хабар берди.

Манбанинг ёзишича, янги мавсумда Ўзбекистон бокс федерацияси WSB мусобақаларида иштирок этувчи жамоани молиялаштиришни тўхтатишга қарор қилган.

Таъкидланишича, бунга ҳаваскор бокс бўйича терма жамоанинг бошқа мусобақаларда иштирок этиши сабаб сифатида кўрсатилган. Қайд этиш жоиз, 2018 йил бошида ҳам Uzbek Tigers жамоасининг тугатилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, Uzbek Tigers жамоаси 2016 йилдан буён WSB мусобақаларида иштирок этиб келади.

Жамоа биринчи мавсумдаги иштирокидаёқ мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган ва бронза медаллари билан тақдирланганди. 2017 йилги мавсумда жамоа чорак финалга қадар етиб борган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!