ОАВ: Шаҳзода Салман Нетаньяху билан мулоқотга тайёр

ОАВ: Шаҳзода Салман Нетаньяху билан мулоқотга тайёр

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Қўшма Штатлар олдида ўз обрўсини ошириш учун Исроил билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Қўшма Штатларнинг обрўсини яхшилаш учун Исроил билан мулоқот қилишга тайёр. Бу ҳақда The Middle East Eye нашриётининг бош муҳаррири Девид Хёрст ёзмоқда.

Хёрстнинг сўзларига кўра, бин Салмонга нисбатан, журналист Жамол Қошиқчини Истанбулдаги Саудия Арабистони бош консуллигидаги шафқатсиз қатлиомидан кейин Вашингтоннинг муносабати ёмонлашган.

АҚШ хукумтига ўзини "дунё сиёсатчиси" сифатида тақдим этиш илинжида, тахт вориси АҚШ президенти Дональд Трамп ҳузурида, Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяҳуга қўл сиқишиб кўришишга тайёр, дейилади The Middle East Eye мақоласида.

Ҳёрстнинг ёзишича, Саудия разведкаси вакиллари, матбуот, дипломатлар, ҳарбий ва сиёсий маслаҳатчилардан ташкил топган ишчи гуруҳ Ар-Риёднинг валиаҳд шаҳзодасининг обрўсини яхшилаш мақсадида мунозаралар олиб боришмоқда.

"Имидмейкерлар жамоаси, валиаҳд шаҳзодани ислоҳотчи сифатида намойиш этувчи АҚШ Конгрессидаги Республикачилар вакиллари ўзларини содиқлигини ҳис этишмоқда деган хулосага келишган ", деб ёзади The Middle East Eye бош муҳаррири.

Мақола муаллифининг таъкидлашича, валиаҳд шаҳзода ушбу ташаббусни ижобий баҳолади ва ишчи гуруҳ иштирокчиларини ушбу масалани тўлиқ ўрганиб чиқишни таклиф қилди.

Manba: ufq.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!