ОАВ: Саудия бош консулхонасидаги қудуқдан Қошиқчининг жасади бўлаклари топилди

ОАВ: Саудия бош консулхонасидаги қудуқдан Қошиқчининг жасади бўлаклари топилди

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг жасади бўлаклари Саудия Арабистонининг Истанбулдаги бош консулхонаси ҳудудида жойлашган қудуқдан топилди. Бу ҳақда Туркиянинг «Ватан» мухолиф партияси раҳбари Дўгу Перинчак баёнот берди, деб хабар қилмоқда Haberler портали.

«Расмийлар Қошиқчининг жасади бўлакларини Саудия бош консулхонаси ҳудудидаги қудуқдан топишди», - дея айтиб ўтди у.

Ушбу маълумотлар ҳозирча расмий равишда тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ Жамол Қошиқчи бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабар берганди.

ABC телеканалининг номини ошкор этишдан бош тортган саудиялик амалдорга асосан хабар қилишича, Жамол Қошиқчи подшоҳликнинг Истанбулдаги консуллигида «бўғиб ўлдирилган», бу ҳолат у бинони тарк этиш ва ёрдам сўрашга уринганидан сўнг юз берган.

Manba: kun. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!