ОАВ: Россиянинг ЮНEСКОдаги доимий вакили ўз лавозимини тарк этди

ОАВ: Россиянинг ЮНEСКОдаги доимий вакили ўз лавозимини тарк этди

Россиянинг ЮНEСКОдаги элчисининг истеъфоси бутун дунё бўйлаб маданий меросни сақлаш учун масъул бўлган у раислик қилган асосий қўмитадаги боши берк кўчага чек қўяди, деди AFP агентлигига дипломатик манба.

Объектларни ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритиш учун масъул қўмита Россиянинг Украинага бостириб киришидан кейин амалда ишлай олмади.

«Россия Федерациясининг ЮНEСКОдаги доимий вакили сифатидаги миссиям якунлангани ҳақида сизга маълум қилиш шарафига муяссар бўлдим», — деди Александр Кузнецов агентлик ўқиб чиққан Бутунжаҳон мерос қўмитаси аъзоларига йўллаган мактубида.

Кузнецовнинг истеъфоси қўмитага тезда янги раис тайинлаш ва фаолиятини давом эттириш имконини беради, деди AFP агентлигига БМТ дипломати.

Қўмита июнь ойида Қозонда йиғилиши керак эди, бироқ 46 давлат, жумладан Франция ва Буюк Британия тадбирни бойкот қилди. Йиғилишда ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси объектлари рўйхатини янгилаш кўзда тутилган эди.

Ташкилот қоидаларига кўра, истеъфога чиққан қўмита раисининг ўрнига алифбо тартибида аввалгисидан кейинги мамлакат тайинланади – бу Саудия Арабистони. У яқин кунларда ўз вакилининг қўмита раислигига кириш-олмаслигини эълон қилиши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!