ОАВ: Россия ўз иқтисодиётида доллар ролини камайтирди

ОАВ: Россия ўз иқтисодиётида доллар ролини камайтирди

Россиянинг долларга қарамликни қисқартиришга қаратилган уринишлари баъзи бир натижаларга олиб келди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, долларсизлаштириш Россияга АҚШнинг РФ молиявий тизимига қарши эҳтимолий санкциялари оқибатида келадиган «зарбани юмшатишга» ёрдам беради.

Таъкидланишича, Россия ва Хитойнинг миллий валютадан фойдаланган ҳолда савдо қилиши Россия иқтисодиётининг долларга қарамлиги даражаси пасайганидан далолат беради.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг таъкидлашича, Россия муваффақиятли тарзда «Америка валютаси гегемониясига жавоб қайтармоқда».

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!