ОАВ: Пентагон Украина учун қуроллар яратиш бўйича 1,3 мингта таклиф олган

ОАВ: Пентагон Украина учун қуроллар яратиш бўйича 1,3 мингта таклиф олган

Пентагон Украина учун инновацион қуроллар ишлаб чиқариш бўйича 800 та компаниянинг 1,3 мингта таклифини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда CNN телеканали АҚШ мудофаа вазирлиги вакилининг берган маълумотига таяниб.

Хабарда айтилишича, Пентагон ушбу таклифларни яқин ҳафталарда саралаб олишга умид билдирган.

Телеканал берган хабарда келтирилишича, Пентагон сўраган қуроллар Украина томонидан аниқлаб олинган бўлиб, ҳарбий эҳтиёжнинг муҳим қисмларини ўз ичига олади. Масалан, ҳаво ҳужумига, танкларга, пиёдаларга қарши ишлатиладиган ҳамда соҳилларни қўриқлаш учун зарур бўлган қуроллар шулар жумласидандир.

Шунингдек, рўйхатга учувчисиз бошқариладиган авиация тизимлари, алоқаларни ҳимоя қилиш тизимлари ҳам киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!