ОАВ: Нотр-Дам ёна бошлагач ярим соатга яқин ўт ўчириш хизмати чақирилмаган

ОАВ: Нотр-Дам ёна бошлагач ярим соатга яқин ўт ўчириш хизмати чақирилмаган

Черков ходимлари тревога қўнғироғи чалинганидан сўнг ёнғин сабабини ўзлари топишга ҳаракат қилишди.

Париждаги машҳур черковда ёнғин бошланганидан 23 дақиқа ўтибгина ёнғинни ўчириш хизматига қўнғироқ қилган. Buzzfeed нашри маълум қилишича, тревога қўнғироғи чалиниб кетгач, Нотр-Дам ходимлари ёнғин ўчоғини мустақил топишга ҳаракат қилишган ва махсус хизматга мурожаат қилмаган.

Биринчи қўнғироқ 18:20да чалинган бўлиб, хизматчилар ёнғин қаердан чиққанини топишга киришган. Орадан 23 дақиқа ўтиб иккинчи тревога қўнғироғи чалинган, ёнғиннинг ўчоғи черковнинг юқори қаватида экани аниқланган ва шундан кейингина қутқарувчилар чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, ариж черковида 15 апрель куни ёнғин келиб чиққан. Ёнғиндан бир соат ўтгач, католик черковининг томи қулаб тушган. Орадан 12 соатдан ортиқ вақт ўтиб ёнғинни ўчиришга муваффақ бўлишди. Ёнғиннинг сабаби сифатида электр билан боғлиқ муаммолар келтирилмоқда.

life.ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!