ОАВ: Меркель ўз хатоларидан афсусланмоқда

ОАВ: Меркель ўз хатоларидан афсусланмоқда

Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат аксилразведка хизматига раҳбарлик қилган Ганс-Георг Маасен билан боғлиқ вазиятдан афсусда эканини маълум қилди. Бу ҳақда "Кун" нашри ёзмоқда.

Меркелнинг сўзларига кўра, у одамлар нималардан келиб чиқиб иш кўраётганига эмас, балки Ички ишлар вазирлиги ичида содир бўлаётган нарсаларга кўпроқ эътибор қаратиб юборган.

Канцлернинг тан олишича, Маасен билан боғлиқ вазиятда ҳаммаси ҳам тўғри қилинмаган. У мамлакат ҳукуматини инқирозга олиб бориб қўйишига бир қадам қолганига қарамай, уни Ички ишлар вазирлиги статс-котиби лавозимига тайинлашни мўлжаллаган. Бу эса ойлик маошнинг оширилишини назарда тутади.

«Мен бундай ҳолат юз бериши мумкин бўлганидан жуда афсусдаман», - дея айтиб ўтди Меркель.

Аниқлик киритилишича, амалдорни тайинлаш ҳақидаги қарор ўзгартирилган: Маасен ИИВнинг Европа ҳамда халқаро масалалар бўйича махсус ваколатли вакилига айланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!