ОАВ: “Ислом давлати” етакчиси ал-Бағдодий ўлдирилди!

ОАВ: “Ислом давлати” етакчиси ал-Бағдодий ўлдирилди!

АҚШ Сурияда “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга қарши махсус амалиёт ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости Fox News телеканали маълумотларига таяниб хабар қилмоқда.

Тахмин қилинишича, “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти раҳбари ал-Бағдодий ўлган, аммо ушбу хабар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Террорчи ўзини портлатиб юборган, деган тахмин илгари сурилмоқда.

“Рейтер” агентлиги маълумотларига қараганда, Суриядаги манбалар Ироқ разведкасига ал-Бағдодий йўқ қилингани ҳақидаги хабарни тасдиқлашган. Таъкидланишича, “ИШИД” етакчиси Суриянинг Идлиб шаҳрида тан соқчилари билан биргаликда йўқ қилинган. Манба террорчи оиласини турк чегарасига томон олиб ўтаётган вақтда уни аниқлашнинг имкони бўлганини қўшимча қилган.

Бироз аввал АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам “Твиттер”даги саҳифасида “жуда муҳим воқеа” содир бўлгани ҳақида ёзди, лекин у нимани назарда тутаётганига ойдинлик киритмади.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!