ОАВ: чўчқа гўштидан тайёрланган маҳсулотларда саратонга олиб келувчи саноқсиз кимёвий моддалар аниқланди

ОАВ: чўчқа гўштидан тайёрланган маҳсулотларда саратонга олиб келувчи саноқсиз кимёвий моддалар аниқланди

Британиянинг қатор супермаркетларида сотилаётган ва чўчқа гўштидан тайёрланадиган ҳэм ва бэкон каби маҳсулотларда саратон касаллигига олиб келувчи саноқсиз кимёвий моддалар аниқланди. Бу ҳақда Daily Mail шу ҳақдаги ҳисоботларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Айрим гўштлар бактерияни ўлдириш ва тайёр таом сифатини сақлайдиган, гўштларнинг пушти кўринишини таъминлайдиган моддаларга ҳам эга бўлган. Бироқ, уларнинг ҳеч бири, Британия гўштни қайта ишловчилар уюшмасига тақдим этилган ҳисоботда ёзилишича, ботулизмни келтириб чиқарувчи бактерияга самарасиз бўлган.

Таъкидланишича, чўчқа гўштидан ишлаб чиқилган ҳэм ва бэкон таркибида, аслида уларда қўлланилиши шарт бўлмаган кимёвий моддалар аниқланган.

Маълумки, супермаркетлар пештахталарида сотилаётган кўплаб гўшт маҳсулотлари нитритларга эга бўлиб, улар ботулизм бактериясини йўқотиши керак.

2015 йили Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўрганишлар нитрит билан ишлов берилган гўштлар саратонга сабаб бўлиши мумкинлигини кўрсатгани ҳақида эълон қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!