ОАВ: Бельгия ва Буюк Британия бош вазирларининг автомобиллари автохалокатга учради

ОАВ: Бельгия ва Буюк Британия бош вазирларининг автомобиллари автохалокатга учради

Бельгия ва Буюк Британиянинг бош вазирлари Шарль Мишель ва Тереза Мэйнинг автомобиллари автоҳалокатга учради, дея хабар беради DH.be ўз манбаларига таяниб.

Нашрнинг маълумотларига кўра, воқеа Бельгиянинг Монс шаҳри яқинидаги Е42 автомобиль йўлида содир бўлган.
У ерда сиёсатчилар Биринчи Жаҳон уруши тугаганининг 100 йиллигини нишонлаш учун ўтказиладиган тадбирлар доирасида ҳарбий қабристонни зиёрат қилиш учун боришган.

Ҳукумат кортежи таркибида бўлган полция мотоцикллари йўлидан чиққан автомобиль, мотоциклларга келиб урилган. Икки нафар ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари жароҳат олган ва улар касалхонага ётқизилган.

Бельгия полицияси матбуот хизмати ҳали нима бўлганини тасдиқламади.

Manba: ufq. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!