ОАВ: Байден 2024 йилги сайловда ҳам иштирок этмоқчи

ОАВ: Байден 2024 йилги сайловда ҳам иштирок этмоқчи

АҚШ президентининг рейтинги тобора пасайиб бораётган бўлса-да, Байден 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловда қатнашмоқчи деб хабар бермоқда Zamon.uz нашри.

Таъкидланишича, оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга сайланиш ниятида эканини тасдиқлаган.

"Унинг иккинчи муддатга ўз номзодини қўйиш нияти бор", деди Псаки Байденнинг навбатдаги президентлик сайловларида иштирок этиш истаги ҳақида сўраган журналистларга.

Шунингдек, матбуот котиби бир қатор Америка оммавий ахборот воситаларининг сўнгги кунлардаги мавзусига айланган масалага ойдинлик киритгани айтилади.

Америка Қўшма Штатлари Президенти 2024 йилги сайловларда иштирок этиш истагини ўтган йилги инаугурация маросими пайтида эълон қилганди:

"Мен иккинчи муддатга номзодимни қўйишни режалаштирмоқдаман. Мен буни кутаман", — деган эди Байден.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (1 )

    Shavkat
    Odamzod boylik bilan mansabga shunaqayam o'ch bo'lasanmi.