O’zliDeP фаоллари айрим депутатларни сайланган ҳудудида танимаслигини танқид қилди

O’zliDeP фаоллари айрим депутатларни сайланган ҳудудида танимаслигини танқид қилди

Самарқандда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил  21-июндаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар” мавзусида  йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари,  O’zLiDeP вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари аъзолари, Кенгаш раисларининг соҳалар кесимида ўринбосарлари, ҳалқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP дупутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари Ижроия аппарати ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Тўлқин Эшназаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлиси  Сенатининг 20-ялпи мажлисида сўзлаган нутқида депутатлар, Кенгашлар олдига қўйган муҳим вазифаларга тўхталар экан, бугунги кунда айрим депутатларимизда фаоллик етишмаётганлигини алоҳида қайд этди.

-Президентимиз депутатларга тўғри талаб қўймоқдалар. Депутат – халқ ноиби. У ўзи сайланган округдаги ҳар бир оиланинг, хонадоннинг аҳволи ҳақида маълумотга эга бўлиши керак. Ваҳоланки, айрим депутатларимизни сайланган ҳудудларида ҳеч қим танимайди, - деди Т.Эшназаров – Депутатлар бугун жойлардаги муаммоларини ҳал этишда, Президентимизга кўмакдош бўлишлари лозим.

Шунингдек, депутат Т.Эшназаров, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши ва 2019 йил 15 июнда   Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгашнинг бешинчи саммитида сўзлаган маърузаларида минтақада тинчликни сақлаш, ўзаро сиёсий-иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш борасидаги илгари сурган таклифлари жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилаётганлигини қайд этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда, қонун ижодкорлигида депутатларимизни фаолликка чақирди. Шунингдек,  O’zLiDeP олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!