Нью-Йоркнинг янги бош прокурори Трамп фаолиятини тергов қилишни режалаштирмоқда

Нью-Йоркнинг янги бош прокурори Трамп фаолиятини тергов қилишни режалаштирмоқда

Нью-Йорк штатининг янги бош прокурори этиб сайланган, 2019 йил январда ушбу лавозимга киришадиган Летиция Жеймс АҚШ президенти Дональд Трамп, унинг оиласи ва атрофидагиларнинг фаолиятини тергов қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда NBC News телеканали маълум қилди.

“Биз президент Трамп ва унинг оиласининг битимлари, бизнесини тергов қилиш учун қонунчиликнинг барча соҳаларидан фойдаланмоқчимиз. Бизнинг тергов қонунчиликни бузган унинг атрофидаги барча одамларни қамраб олиши керак”, деб таъкидлаб ўтган Жеймс.

Маълум қилинишича, Трампнинг Нью-Йоркдаги кўчмас мулки билан боғлиқ эҳтимолий ноқонуний хатти-ҳаракатлари, унга яқин одамларнинг 2016 йилда россияликлар билан учрашуви, “у томонидан олинган субсидиялар” текширилади. Бундан ташқари, янги бош прокурор Трамп фонди фаолияти билан боғлиқ 2016 йилда бошланган терговни давом эттирмоқчи.

Июнда Нью-Йоркнинг амалдаги бош прокурори Барбара Андервуд Трамп фондига қарши даъво аризаси берган. Даъво аризасига кўра, Трамп фонднинг хайрия маблағларидан ўзининг ҳуқуқий мажбуриятларини қоплаш, меҳмонхоналари ва бошқа бизнесини илгари суриш ҳамда шахсий буюмлар сотиб олиш учун фойдаланган. Ноябрда Нью-Йорк штати олий суди Андервуднинг аризасини рад этиб, унинг кўриб чиқилишини тўхтатишни талаб қилган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!