Нью-Йоркдаги супермаркетда даҳшатли отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Нью-Йоркдаги супермаркетда даҳшатли отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Нью-Йорк штатининг Буффало шаҳридаги супермаркетда рўй берган отишмада ўн киши ҳалок бўлди. Воқеа жойида 18 ёшли шахс қўлга олинган. Полиция ҳозирча унинг шахсини очиқламаяпти.

Гумонланувчи шанба куни одам гавжум бўлган маҳалда супермаркетга кирган ва атрофга ўт очган. Полициячиларнинг сўзларига кўра, у ҳужумни онлайн-трансляция қилиш учун камерадан фойдаланган.

«Бу биз ҳодисани нафрат жинояти ва ирқий сабабларга кўра зўравонлик экстремизми сифатида текширмоқдамиз», деган матбуот анжуманида ФҚБ вакили Стивен Белонгиа.

Тахмин қилинишича, гумонланувчи шаҳарнинг асосан қора танлилар яшовчи ҳудудига етиб бориш учун бир неча соат сарфлаган. Полиция комиссари Буффало Жозеф Грамальининг сўзларига кўра, қурбонларнинг кўпчилиги - афроамерикаликлар.

Яна уч киши - супермаркет ходимлари - жароҳат олган.

Супермаркетда қоровул бўлиб ишлаган истеъфодаги полицияси жиноятчига ўқ узиб уни тўхатмоқчи бўлган, аммо ўлдирилган.

Полиция хабарига кўра, ҳужум қилувчи кучли винтовка билан қуролланган, унда зирҳли нимча ва шлем ҳам бўлган. Воқеа жойига қўшимча полиция бўлинмалари етиб келганида у аввалига қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилган, аммо кейин қуролини ташлаган ва қўлга олинган.

Суд унга суд-тиббий экспертиза тайинлаган. Бир неча кундан кейин у биринчи даражали қотилликда айбланиб, судга тортилиши кутилмоқда. Унга муддатидан олдин озод этилиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазоси тайинланиши кутилмоқда (Нью-Йорк штатида ўлим жазоси бекор қилинган).

Нью-Йоркдаги супермаркетда даҳшатли отишма содир бўлди. Қурбонлар бор

Ҳужум қилган шахс аввалига полициячилар билан отишиб қаршилик кўрсатишга уринган, аммо кейин таслим бўлган.

CBS телеканали мухбири билан суҳбатда полициячилардан бири ҳужум вақтида жиноятчи ирқчилик ҳақоратларини айтиб бақирганини маълум қилган.

«Бу ҳар қандай жамият дуч келиши мумкин бўлган энг ёмон даҳшат ва биз бундан жабрланмоқдамиз, ғазабланмоқдамиз», деган журналистларга Буффало мэри Байрон Браун.

«Биз бу ярамас жамиятимиз ёки мамлакатимизни иккига ажратишига йўл қўймаймиз», дея қўшимча қилган у.

Ҳужум оқибатларини тасвирлаган полиция зобитларидан бири маҳаллий Buffalo News нашрига шундай деган: «Бу қўрқинчли фильмларни эслатади, аммо барчаси ҳақиқий. Бу Армагеддонга ўхшайди».

Нью-Йорк губернатори Кэти Ҳоукул ҳодисани «жирканч зўравонлик акти» даб баҳолаган.

Буффалода рўй берган ҳодиса ҳақида президент Жо Байденга ҳисобот берилган. «Президент ва биринчи леди ҳалок бўлганлар ва уларнинг яқинлари учун дуода», дейилади Оқ уй баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!