Нью-Деҳлининг бир қатор ҳудудларида норозилик намойишлари туфайли Интернет ўчириб қўйилди

Нью-Деҳлининг бир қатор ҳудудларида норозилик намойишлари туфайли Интернет ўчириб қўйилди

Ҳиндистон Ички ишлар вазирлиги фермерларнинг норозилиги муносабати билан Нью-Деҳлининг бир нечта ҳудудларида Интернетни вақтинча ўчиришни буюрди.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Жамоатчилик хавфсизлигини сақлаш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш учун Сингху, Газипур, Тикри, Мукарба-Чоук, Нанглой ва пойтахт Деҳлига туташ ҳудудларда Интернет хизматларини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида буйруқ бериш зарур ва ўринлидир", дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, Интернет 26 январь соат 23.59 гача ўчирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!