Нурсултон Рўзибоев UFC’да иккинчи бор мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Нурсултон Рўзибоев UFC’да иккинчи бор мағлуб бўлди (видеошарҳ)

Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган UFC Fight Night турнирида ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Нурсултон Рўзибоев ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. Унга ушбу баҳсда британиялик Майкл “веном” Пейж рақиблик қилди.

Ўрта вазн тоифасида ташкил этилган ва 3 раунд этиб белгиланган рейтинг жанги тўлиқ давом этди.

Биринчи раунднинг дастлабки сонияларидаёқ Рўзибоев рақибини партерга йиқитиб, раунд охиригача уни назоратда ушлаб турди. Иккинчи раундни жангчилар асосан тик оёқда ўтказди. Бироқ ҳар икки жангчида кучли зарбалар манзилга аниқ етиб бормади. Учинчи раундда Пейж нисбатан фаолроқ бўлди ва якунда барча ҳакамлар 29:28 ҳисобида британиялик спортчи ғалаба қозонганини қайд этди.

Бу ўзбекистонлик жангчи учун MMA фаолиятидаги 9-мағлубият бўлди (унинг ҳисобида 37 та ғалаба ва 2 та дуранг ҳам бор). Шу тариқа Рўзибоев промоушендаги еттинчи жангида имкониятни бой берди. Эндиликда унинг UFC’даги кўрсаткичи 5 та ғалаба ва 2 та мағлубиятни ташкил этмоқда.

39 ёшли Пейж UFC’да 2024 йил 9 мартдан бери фаолият юритиб келмоқда. У промоушенда 5 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. У